Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

«مَنْ أَسْلَفَ فِى شَىْءٍ فَفِى كَيْلٍ مَعْلُومٍ وَوَزْنٍ مَعْلُومٍ إِلَى أَجَلٍ مَعْلُومٍ» 
«Кимки бир нарсани салафга берса, маҳлум ўлчов, маҳлум тарози билан маҳлум муддатга берсин», деганлар. Қарз салафнинг бир туридир. Бировга кейин қайтариб олиш шарти билан пул бериш қарз дейилади. У шаръан жоиздир. Муслим Абу Рофъидан ривоят қилади:


«أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ اسْتَسْلَفَ مِنْ رَجُلٍ بَكْرًا، فَقَدِمَتْ عَلَيْهِ إِبِلٌ مِنْ إِبِلِ الصَّدَقَةِ، فَأَمَرَ أَبَا رَافِعٍ أَنْ يَقْضِيَ الرَّجُلَ بَكْرَهُ، فَرَجَعَ إِلَيْهِ أَبُو رَافِعٍ فَقَالَ: لَمْ أَجِدْ فِيهَا إِلاّ خِيَارًا رُبَاعِيًا، فَقَالَ: أَعْطِهِ إِيَّاهُ إِنَّ خِيَارَ النَّاسِ 
أَحْسَنُهُمْ قَضَاءً» 
«Пайғамбар с.а.в. бир кишидан бўталоқни салафга олдилар. У кишига садақа (закот) туяларидан келиб қолди. Шунда Абу Рофиҳга ҳалиги кишининг бўталоғини тўлаб қўйишни буюрдилар. Абу Рофиҳ қайтиб келиб, фақат тўрт яшарли яхши туя бор экан, холос, деди. Пайғамбар с.а.в., ўшанисини беравер, чунки яхши одам қарзини яхшилаб тўлаган одамдир, дедилар». Ибн Ҳиббон ибн Масъуддан ривоят қилишича, Пайғамбар с.а.в.:


«مَا مِنْ مُسْلِمٍ يُقْرِضُ مُسْلِمًا قَرْضًا مَرَّتَيْنِ إِلاَّ كَانَ كَصَدَقَةٍ مَرَّةً» 
«қайси бир мусулмон яна бир мусулмонга икки марта қарз берса, бир марта садақа бергандек бўлади», деганлар. Пайғамбар с.а.в.нинг ўзлари ҳам қарз олардилар.

 

Рибо (судхўрлик)

Савдо ва саламдаги рибо фақат олти нарсадагина бўлади. Улар: хурмо, буғдой, арпа, туз, олтин ва кумушлардир. Қарз ҳамма нарсада бўлаверади. Бир нарсани кўпроқ, озроқ ёки бошқа навидан қилиб, қайтариб олиш шарти билан қарз бериш ҳалол бўлмайди. Қарз берилган нарсани нави ва миқдоричагина қайтариб олиш мумкин. Савдо ва салам билан қарз ўртасидаги фарқ шуки, савдо ва саламда бир нарсани ўзининг навидаги нарса билан ҳам, бошқа навдаги нарса билан ҳам айирбошлаш мумкин. Қарз эса фақат ўзининг навидаги нарса билан тўланиши шарт. Рибонинг фақат олти хил нарсада бўлишига далил саҳобаларнинг ижмолари ҳамда Пайғамбар с.а.в.нинг:

 

97-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143